09:57 / 11.10.2021
1 697

Ҳиндистон ички ишлар вазирининг ўғли қотилликда айбланмоқда

Ҳиндистон ички ишлар вазирининг ўғли қотилликда айбланмоқда
Ҳиндистон полицияси Ҳиндистон ички ишлар вазири Ашиш Мишранинг ўғлини Ҳиндистон шимолида бир неча деҳқон ўлдирилганидан бир неча кун ўтиб гумонланувчи сифатида ҳибсга олганини айтди, дея хабар беради ABC News полицияга таяниб.

Мишранинг машинаси Уттар-Прадеш штатининг Лахимпур-Херида норозилик билдираётган фермерлар гуруҳини босиб кетиши натижасида тўрт фермер ҳалок бўлган.

Фермер хўжаликлари раҳбарлари вазирнинг ўғли намойишчиларни урганида машинада бўлганини даъво қилишди, лекин у буни рад этмоқда. Унинг ҳайдовчиси ва машинада бўлган ҳукмрон партиянинг уч аъзоси воқеадан сўнг намойишчилар томонидан ўлдирилган.

Полиция офицери Упендра Агарвал 9 октябрь куни Ашиш Мишра тушдан кейин сўроқ қилинганидан кейин ҳибсга олинганини айтган, чунки «у фермерларни босиб, уларнинг тўрттасини ўлдирган учта машинанинг ҳеч бирида бўлмаганлигини тасдиқловчи далил келтира олмаган».

Отаси Ажай Мишра, ўғли воқеа жойида бўлмаганлигини иддао қилмоқда.

Намойишларнинг кучайиши ўтган йилнинг сентябр ойида ҳукумат томонидан қабул қилинган қонунлар натижасида юз берган.

Ўтган ҳафта минглаб деҳқонлар пойтахт Нью-Деҳли чеккасида намойиш учун йиғилишган. Ҳукумат қонунларга киритилган ўзгартиришлар қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва хусусий инвестициялар ҳисобига ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун зарур бўлганини айтади. Аммо фермерларнинг таъкидлашича, қонунлар уларнинг даромадларини йўқ қилиб, ўз маҳсулотларини корпорацияларга арзонроқ нархларда сотишга мажбур қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистон ички ишлар вазирининг ўғли қотилликда айбланмоқда