Фото: AFP. Адлия вазирлиги ўтган йили АҚШ армиясининг истеъфодаги хизматчиси Питер Деббинсни ҳам жосусликда айблаган эди.
АҚШ атом сувости кемалари бўйича махфий лойиҳа муҳандиси, 42 ёшли Жонатан Тойэби ва унинг 45 ёшли рафиқаси жосусликда айбланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда мамлакат адлия вазирлиги маълумот тарқатди. Эр-хотин ўзга давлатга ҳарбий сирларни сотишга уринишда айбланмоқда.
Прокурорларга кўра, Жонатан Тойэби 2020 йил апрель ойида хорижий давлатлардан бирига махфий ҳамкорлик таклиф этиб почта орқали мактуб йўллаган. Махфий маълумотлар базасига кириш ҳуқуқига эга бўлган муҳандис ҳарбий сирларни пул эвазига сотишини маълум қилар экан, ишонч уйғотиш учун АҚШ ҳарбий флотига доир айрим ёпиқ ахборотларни илова қилган. «Ўйлайманки, ушбу маълумотлар сизнинг мамлакатингиз учун ғоят асқотади. Бу ўйин ё ҳазил эмас», – деб ёзган Жонатан Тойэби ўз хатида.
Қўшма Штатлар махфий хизмати ҳарбий муҳандиснинг мактубини манзилга етмасдан тутиб қолишга муваффақ бўлган. Шундан кейин АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) ходими ўзини хорижий давлат махсус хизмати вакили деб таништирган ҳолда Жонатан Тойэби билан электрон ёзишма олиб борган.
Бир неча ойдан кейин муҳандис криптовалютада 100 минг долларга тенг маблағ эвазига ҳарбий сир саналган маълумотларни етказиб берган. Махфий маълумотлар ёзилган флеш карта бутерброд ичига яширилган ҳолда аввалдан белгиланган жойда қолдирилган. Шу тариқа Жонатан Тойэби ўзи билмаган ҳолда ФҚБ ходимига бир неча бор махфий маълумотларни пул эвазига етказиб берган. Давлат сири саналган ахборотни навбатдаги етказишга уриниш пайти эр-хотин ҳибсга олинган.
АҚШ атом сувости кемалари бўйича махфий лойиҳа муҳандиси яширин маълумотларни қайси давлатга етазишга урингани ва жиноий ишга доир бошқа тафсилотлар очиқланмаган.
АҚШ фуқароларининг бошқа давлатларга жосуслик қилиши билан боғлиқ ҳолатлар кам бўлса-да учраб туради. Масалан, ўтган йил ноябрь ойида АҚШ армиясининг истеъфодаги хизматчиси Питер Деббинс ҳам шундай айблов билан маҳкамага тортилиб, 15 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум этилган эди. У АҚШ миллий мудофаасига доир маълумотларни Россия разведкасига етказиб тургани хабар қилинган.
Аввал хабар берганимиздек, 2020 йил июнь ойида АҚШ қуруқликдаги қўшини собиқ хизматчиси Пол Уилан Москва шаҳар суди томонидан жосусликда айбдор деб топиб, 16 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Тергов хулосасига қараганда, у Америка махсус хизматлари фойдасига жосуслик қилган. Унинг ёнидан топилган флеш картада Россия давлат сири саналган маълумотлар мавжудлиги қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил июль ойида АҚШ президенти Дональд Трамп жосуслик фаолиятига доир махфий фармонни имзолаганди. Бунга кўра, разведка хизматига Россия, Эрон, Хитой, Шимолий Корея каби «рақиб мамлакатлар»га нисбатан киберҳужумларни амалга ошириш учун кенг ҳуқуқлар берилади. Эндиликда жосуслик идораси тезкор операциялар чоғида ҳар бир қадамини Оқ уй билан келишиши шарт эмас. Сир эмас, расмий Вашингтон мазкур давлатларни сайлов жараёнига ноқонуний аралашиш ва ахборот урушида (Россия), кибержосуслик ва интеллектуал мулк ўғрилигида (Хитой), банк тизимларига ҳужумда (Эрон) ҳамда Ҳолливуд компанияларига ахборот ҳужумлари амалга оширишда (Шимолий Корея) айблаб келади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади