Фото: AP Photo/Frank Augstein
Британия супермаркетларида озиқ-овқат маҳсулотлари тугаб бормоқда. Бунинг сабаби - британияликлар тақчиллик туфайли маҳсулотларни захиралаб қўймоқдалар, деб хабар берди Daily Mail нашри.
Миллий статистика бошқармасининг хабар беришича, маҳсулотларнинг саросимада сотиб олиниши мамлакатнинг ҳар олтинчи фуқароси 25 сентябрдан 9 октябргача асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қила олмаганига олиб келди.
9 октябрда интернетда мамлакатдаги дўконларнинг бўшаб қолган пештахталари суратлари тарқалди. Суратларда, шунингдек, харидорлар аравачалари ҳожатхона қоғози ва сув билан уюб ташланганини кўриш мумкин. Минглаб харидорлар Рождество байрамини тўкин дастурхон атрофида кутиб олиш учун 25 декабрга таомлар етказилишини олдиндан бронлаб қўйишган, ҳар учинчи британиялик эса ушбу кунга маҳсулотларни захиралашни бошлаган. The Grocer нашри ўтказган сўровномага кўра, истеъмолчиларнинг учдан икки қисми Рождество байрамига егуликлар ва ичимликлар тугашидан хавотир билдирмоқда.
Британияда бундай вазият ҳайдовчилар етишмаётгани билан боғланган. Маҳсулотларни етказиш тармоғи қўшимча 100 минг ходимга эҳтиёж сезмоқда, чунки Brexit ва пандемия сабабли мамлакатдан кўплаб хорижий ишчилар кетиб қолган. Бундан ташқари, ишчи кучи етишмаслигидан меҳмонхона бизнеси, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати ҳам азият чекмоқда. Мамлакатда электр энергия нархи кескин кўтарилгани сабабли ўғит ишлаб чиқарувчи корхоналар ишлаб чиқаришни тўхтатишга мажбур бўлмоқда. Бу эса мамлакатга парранда, чорва гўшти ва қадоқланган озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги билан таҳдид солмоқда.
Британия ҳукумати муаммони ҳал қилиш учун қатъий чораларга бормоқда. Жумладан, яқинда маҳсулотлар етказилишига ҳарбий ҳайдовчилар жалб қилина бошланди. Расмий шахсларнинг таъкидлашича, ҳукумат тақчилликнинг олдини олиш учун ҳарбийларга байрам кунлари ҳам маҳсулотлар етказишни буюриши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади