Фото: «РИА Новости»
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Вазирлар Маҳкамасини истеъфога чиқариш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг сайтига таяниб «РБК» хабар берди.
Вазирлар Маҳкамаси таркибидаги мансабдор шахслар кабинетнинг янги таркиби тузилгунга қадар ўз вазифаларини бажаришда давом этади.
Президент алоҳида фармон билан Вазирлар Маҳкамаси раиси Улуғбек Мариповни лавозимидан озод қилди. Унинг вазифаларини бош вазир ўринбосари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги раҳбари Оқилбек Жапаров (давлат раҳбари билан фамилиядош) вақтинча бажариб туради.
Аввалроқ Жапаров «Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги конституциявий қонунга имзо чеккан эди. Қонун 6 октябрда Қирғизистон парламенти — Юқори Кенгаш томонидан қабул қилинган. Қонун ижро этувчи ҳокимият тизимини белгилайди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тузилиши ва фаолиятини тартибга солади, шунингдек, кабинет аъзоларининг ҳуқуқлари, бурчлари ва жавобгарлигини белгилайди.
Хусусан, ҳужжатга кўра, кабинет раиси бир вақтнинг ўзида президент маъмуриятининг раҳбари бўлади. Вазирлар Маҳкамаси аъзоларига баъзи чекловлар қўйилади, хусусан, улар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши ва сайловолди кампанияси даврида маъмурий ресурслардан фойдаланиши тақиқланади.
Қонунни имзолаш билан бирга Садир Жапаров ўз ваколатларини сезиларли даражада кенгайтирди. Ҳужжатга кўра, Жапаров ўз ташаббуси билан бош вазир ва Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини истеъфога чиқариши мумкин.
Бундан аввал Қирғизистон Конституциявий кенгаш раҳбари Бекбосун Борубашев ҳукумат бошқарувининг парламент-президентлик шаклидан президентлик шаклига ўтмоқчи эканини, шунинг учун президент кўпроқ масъулиятни ўз зиммасига олиши кераклигини айтганди.
Жапаровнинг таъкидлашича, аввал Қирғизистонда амал қилган парламент-президентлик бошқарув шакли оммавий тартибсизликларнинг асосий сабаби бўлган ва 2020 йил октябрь ойида республикада ҳокимият алмашишига олиб келган. Май ойида давлат раҳбари янги конституцияни имзолади.
Янги асосий қонун бошқарувнинг президентлик шаклига ўтишини ва республикада ҳукумат тизимини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа бир қатор ўзгаришларни, шу жумладан, парламент аъзолари сонини ҳозирги 120 кишидан 90 кишигача қисқартиришни назарда тутади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди