Фото: РИА Новости
Россиялик тадбиркор Олег Тиньков АҚШ томондан ўзига билдирилган эътирозларни ҳал қилиш доирасида АҚШга 448,9 млн доллар тўлаб берди. Бироқ бу миллиардернинг Вашингтонга тўлаши керак бўлган сумманинг ҳаммаси эмас.
Тиньков АҚШда солиқ жиноятларини содир этишда айбланган. У 2013 йилда АҚШ фуқаролигидан воз кечганда тўлаши керак бўлган солиқни тўлиқ ҳажмда тўламаган.
Миллиардер АҚШ суди билан келишувга эришиб, унинг доирасида АҚШга етказилган зарар учун компенсация сифатида 506 млн доллар тўлашга рози бўлган. Бу эса у АҚШга тўламаган солиқ миқдоридан 2 марта кўпроқни ташкил қилади.
Айни вақтда тадбиркор Лондонда қолмоқда. Тиньков АҚШ суди берган ордер бўйича 2020 йил февралда Британияда ҳибсга олинган, бироқ кейинроқ гаров пули эвазига озодликка чиқарилган. АҚШ илгари сурган айбловлар бўйича тадбиркорга 6 йиллик қамоқ жазоси хавф солган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин