Фото: «Google.com»
Эркак хотинини икки марта илон ёрдамида нариги дунёга равона қилишга уринган, лекин биринчи суиқасддан сўнг аёл омон қолган.
Ҳиндистон суди эркакни тўшакка кобра ташлаб хотинини ўлдиришда айбдор деб топди ва икки марта умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Straits Times хабар бермоқда.
28 ёшли Сураж Кумар 2020 йили рафиқаси Утранинг ўлимидан сўнг ҳибсга олинган. Полиция Суражни гумон қилиб, аёлнинг ўлимини қотиллик сифатида текширди. Эркак аёлини маҳри — 500 минг рупия (чамаси 71 млн сўм) ва янги машина учун ўлдиргани айтилмоқда.
Ўтган йилнинг май ойида мамлакат жанубида 25 ёшли уй бекаси уйида ўлик ҳолда топилган. Aёлнинг оиласи дарров шубҳа-гумонга боришган. Чунки фожиадан бир неча ҳафта олдин уни Расселни заҳарли илон чақиб олган эди. Лекин ўшанда у омон қолганди.
Терговчилар ҳар иккала уриниш ортида Сураж турган деган хулосага келишди. У билан бирга илонларни етказиб беришга ёрдам берган одам ҳам ҳибсга олинган — у мазкур ишда асосий гувоҳ сифатида иштирок этган.
13 октябрь куни суд Сураж Кумарни хотини ухлаб ётганида каравотга кобра ташлаганликда айбдор деб топди. Бундан олдин хотинини албатта чақиши учун судралувчи жониворни роса қийнаган.
Прокуратура «қора бева» учун ўлим жазосини талаб қилганига қарамай, судья уни икки марта умрбод қамоқ жазоси ва 500 минг рупия миқдорида жарима жазосига ҳукм қилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин