
Фото: KCNA
Токио суди КХДР раҳбари Ким Чен Инга қарши иш бўйича эшитувларни бошлади. Беш нафар даъвогар уни «одам ўғирлаш»да айбламоқда, деб хабар берди NDTV.
Қайд этилишича, улар корейсларнинг бахтли ҳаёти тўғрисидаги тарғиботларга ишониб репатриация дастури доирасида Япониядан КХДРга кетишган. Ким Чен Ин Шимолий Корея вакили сифатида судга чақирилди, аммо у кутилганидек, судга келмади.
«Биз Пхенян зарарни қоплашига ишонмаймиз. Аммо Япония ҳукумати бу иш бўйича Шимолий Корея билан музокара олиб боришига умид қиламиз», — деди даъвогарларнинг адвокати.
Корейсларни репатриация қилиш дастури 1959-1984 йилларда амал қилган. Бу вақт мобайнида 90 мингга яқин корейслар Японияни тарк этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар