Қуёш тизимидаги потенциал жиҳатдан одамлар яшаши мумкин бўлган йўлдошлар номи эълон қилинди. Бу ҳақда «Популярная механика» NASA астробиологи Кристофера Маккейга асосланиб хабар берди.
Рўйхатда дастлабкилар ўзимизнинг Ой ҳамда Юпитернинг йўлдоши — Европа. Қуёш тизимидаги энг улкан сайёранинг ушбу йўлдоши музлик билан қопланган, унинг остида океан мавжудлиги тахмин қилиняпти. Бунга NASA 2025 йилдан бошланадиган ўқув синовларидан кейин ойдинлик киритишга уриниб кўради.
Рўйхатда Сатурн йўлдошларидан бири Титан ҳам бор, бироқ унинг сиртидаги ҳарорат -179 даража совуқ, унда яшаш учун махсус кийимлар керак, озиқ-овқат эса сунъий ёруғлик воситасида етиштирилади.
Узоқ Ураннинг энг кичик йўлдоши Миранда ҳам яшаш учун яроқли, дея тахмин қилиняпти. Бироқ бу ер Титандан ҳам баттар — атмосфераси йўқ, одамлар нурланиш (радиация)дан ҳимояланишни ўрганиб олишларига тўғри келади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин