
"Толибон" яқинда Афғонистондаги қизларни ўрта мактабларга боришга рухсат беришини ваъда қилмоқда. Бу ҳақда ТАСС ЮНИСЕФ ижрочи директори ўринбосари Умар Абди баёнотига асосланиб хабар берди.
Абдининг айтишича, "Толибон" тайинлаган таълим вазири унга толиблар барча қизларга олтинчи синфдан кейин ўқишни давом эттиришлари учун рухсат бериш устида ишлаётгани, яқин орада бунинг аниқ тартиби маълум қилинишини айтган.
"Сиз билан гаплашаётганимда, ўрта мактаб ёшидаги миллионлаб қизлар кетма-кет 27 кун таълим олмадилар. Биз кутган ҳар бир кун, мактабга бормайдиган қизлар учун йўқотилган кундир", - дейди Умар Абди.
Абди, шунингдек, Афғонистоннинг 34 вилоятининг бештаси - Балх, Жузжон, Самангон, Қундуз ва Урузғон аллақачон қизларга ўрта мактабда ўқишга рухсат берганини таъкидлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар