14:00 / 17.10.2021
1 754

Ҳаитида 17 нафар америкалик ўғирлаб кетилди

Ҳаитида 17 нафар америкалик ўғирлаб кетилди
Фото: Chandan Khanna/ AFP
Ҳаити пойтахти Порт-о-Пренсда жиноятчилар 17 нафар америкалик миссионер ва уларнинг оила аъзоларини ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда New York Times нашри хабар берди.

Ўғирлаб кетилганлар орасида аёллар ва болалар бор. Америкаликлар уларни аэропортга олиб кетаётган автобусдан ўғирланган.

Нашрнинг таъкидлашича, Ҳаити анча йилдан бери сиёсий силсилалар гирдобида қолиб келмоқда ва бу ерда бойларни ҳам, оддий одамларни ҳам ўғирлаш одатий ҳолат ҳисобланади. Бироқ жиноятчилик даражаси юқори бўлган ушбу давлатда ҳам бундай кўп сонда америкаликларнинг “сурбетларча” ўғирлаб кетилиши амалдорларни ҳайратга солган.

Нашр Ҳаитидаги оғир вазиятни мамлакатда 2 йил аввал ўтган норозилик намойишлари ортида хавфсизлик ёмонлашгани билан боғламоқда.

Мамлакатдаги вазият 2021 йил июлда президент Жовенель Моиз ўз қароргоҳида ўлдирилган кейин янада кескинлашган. Бундан ташқари, август ойида мамлакатда юз берган кучли зилзила ҳам вазиятни янада оғирлаштирган.

Таъкидланишича, айни вақтда Порт-о-Пренснинг деярли ярмини жиноий тўдалар назорат қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳаитида 17 нафар америкалик ўғирлаб кетилди