
Фото: AP
Эрон ҳарбий кемалари Адан кўрфазида мамлакатга тегишли иккита нефт танкерини эгаллаб олишга уринган қароқчилар ҳужумини қайтара олди.
Эрон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони адмирал Шаҳрам Эронийнинг таъкидлашича, 16 октябрда қароқчилар 5 та моторли қайиқда нефт танкерларига ҳужум қилган. Бироқ танкерларни кузатиб борган ҳарбий кемалар ҳужумни қайтарган. Натижада қароқчилар қаршиликка учрагач чекинган, танкерлар эса белгиланган манзилга йўлни давом эттирган.
Эроний ушбу ҳужумни “денгиз террорчилиги” деб атаган. Таъкидланишича, Эрон ўз кемаларини сомалилик қароқчилар ҳужумидан ҳимоялаш мақсадида Ҳинд океани ва Адан кўрфазида ҳарбий кемалар сонини оширган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар