Мусулмон жамоалари ҳукуматдан бу тизимни 2022 йилнинг сентябрига қадар жорий қилишни сўраган.
Muslim Census ташкилоти ўтказган сўров шуни кўрсатдики, Буюк Британияда юз мингга яқин ёш мусулмонлар ўз таълими учун тўлашга маблағлари йўқлиги ва диний нуқтаи назардан банк кредитларидан фойдалана олмасликлари сабабли таълим олишда қийинчиликларга дуч келмоқда.
36 минг респондентдан 71% замонавий банк тизимини мусулмонларга нисбатан камситувчи деб атаган.
Бироқ, мусулмон молиячилар вазиятни тўғрилашга ҳаракат қилмоқда. Ёшларнинг таълимга бўлган эҳтиёжини қондириш учун “Такофул” – ҳалол кредитлаш тизими ишлаб чиқилган бўлиб, унинг доирасида талаба ўз ҳиссаси ҳисобидан шаклланадиган ўзаро ёрдам фондидан таълим олиш учун кредит олади. Университетга киргандан сўнг, у бошқа абитуриентларнинг ўқишга киришини қўллаб-қувватлаш учун ўша ўзаро фондга садақа сифатида хайрия қилиб, қарзни тўлашни бошлайди.
Гарчи бу тизим 2016 йилда ишлаб чиқилган ва Буюк Британия ҳукумати томонидан тасдиқланган бўлса-да, ҳали ҳеч бир молиявий ташкилот унинг асосида кредит беришни бошламаган. Шу муносабат билан Muslim Census ва бошқа мусулмон жамоат бирлашмалари ҳукуматдан 2022 йилнинг сентябрига қадар бу тизимни жорий қилишни сўраган.
Ҳозирда Буюк Британияда уч миллионга яқин мусулмон истиқомат қилади ва шунинг учун мамлакатда исломий молиявий воситаларга талаб ортиб бормоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин