Фото: Getty Images
Украина президенти Владимир Зеленский «Пандора архиви»даги, унинг пул ювишда восита ролини бажарган офшор компаниялар тармоғи ҳақидаги маълумотларни биринчи марта изоҳлади, деб ёзади Meduza.
ICTV каналига берган интервьюсида у журналистлар суриштирувида ҳеч қандай янги факт кўрмаганини ва бу маълумотларнинг барчаси Украина собиқ президенти Пётр Порошенко томонидан назорат қилинадиган ОАВларда аввал ҳам пайдо бўлганини айтди.
«Очиғини айтсам, сюжет унча яхши чиқмаган, сизга профессионал сифатида айтяпман. Биринчидан, ҳеч қандай янги нарса йўқ, бу мен учун дежавю каби бўлди. 2019 йилда худди шу кинони олигарх Порошенконинг каналларида кўрганман, у менга қарши, обрўйимни тўкадиган ҳеч қандай маълумот йўқлигини тушуниб, шуни кўрсатган… Янги тафсилотларни кўрмаганимдан хурсандман. Бу шуни билдирадики, ўртоқ Пётр 2019 йилдан буён Украина президенти сифатида менга тааллуқли ҳеч нарса топмаган», — деди у.
Шу билан бирга, Зеленский ўтмишда офшор компаниялардан фойдаланганини рад этиб ўтирмади, аммо буларнинг барчаси пул ювиш эмас, балки бизнесни структуризация қилиш учун амалга оширилганини таъкидлади.
«2019 йилгача нима қилган бўлса, барчасини одамлар билади. Бу телевидение ва кино. Янукович даврида ҳамма ўз бизнесини тузиш билан шуғулланарди. Айниқса, телевидение, ОАВ билан боғлиқ бизнес. Барча каналларнинг чет элда ўз компаниялари бўларди. Чунки бу сизга сиёсат ўз таъсирини ўтказмаслиги учун имконият эди. ‘Квартал 95’ ҳажвия билан шуғулланарди, ҳамма босим ўтказарди, ҳамма ўз таъсирини ўтказишни хоҳларди. Солиқдан ҳар куни бўлмаса, ҳар ҳафта келишарди, ва шунақа нарсалар учун бор эди… ‘Квартал 95’ студияси ‘бизнесини тузиш’ деб номланарди», — деди Украина президенти.
«Мен шахсан ўзим Украинада буджетсиз, давлатсиз нолдан бизнес қурдим. Пул ювиш билан мен ҳам, ‘Квартал 95’ студиясининг бирорта аъзоси ҳам шуғулланмаган. Биз фақат ижод билан банд бўлганмиз», — дея қўшимча қилди у.
«Пандора архиви» деб аталувчи суриштирув 3 октябрь куни Суриштирувчи журналистлар халқаро консорциуми (ICIJ) томонидан эълон қилинганди. У 14 та офшор регистраторлари ички архивидан олинган маълумотлардан иборат — бу қарийб 12 миллионта ҳужжат демакдир. Мақоладан кейин сиёсатчилар ва шоу-бизнес юлдузлари, баъзи дунё етакчилари ва уларнинг яқин одамлари томонидан офшор схемалар қўлланилгани маълум бўлди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин