17:23 / 18.10.2021
1 974

Америкалик олимлар саратонни юзага келтирувчи витаминлар номини маълум қилди

Америкалик олимлар саратонни юзага келтирувчи витаминлар номини маълум қилди
Фото: Getty Images
Америкалик тиббиёт ходимлари B6, B12 витаминларини истеъмол қилиш ва ўпка саратонининг юзага келиш хавфи ўртасида боғлиқликни аниқлади, деб хабар беради «Korrespondent.net».

B гуруҳига кирувчи витаминлар қаттиқ чарчоқ, кўз нурининг хиралашиши, депрессия ёки нерв тизими фаолиятининг бузилишида ёрдам беради.

Шу билан бирга, улар онкологик касалликларнинг ривожланиш хавфини юзага келтиради. Айниқса, улар тамаки чекувчи инсонлар учун хавфли. Витамин қўшимчаларини истеъмол қиладиган инсонлар саратонга — 2 баробар, чекувчилар эса 3—4 баробар кўпроқ учрайди.

Тадқиқот муаллифларидан бири, Огайо штати университетининг ходими, доцент Теодор Браскининг маълум қилишича, олимлар 77 минг кишига тааллуқли маълумотларни таҳлил қилиб чиққан. Улар B12 витаминини истеъмол қилиш, ўпка саратонининг ривожланишини 30 фоизга, B6 эса 40 фоизга оширишини аниқлаган.

«Кунига 55 микрограммдан ортиқ B12 витаминини истеъмол қилган эркакларда саратоннинг юзага келиш хавфи B гуруҳига кирувчи витаминларни ичмаган эркакларга нисбатан 98 фоизга юқори бўлгани кузатилди», — дейилади илмий иш натижаларида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик олимлар саратонни юзага келтирувчи витаминлар номини маълум қилди