19:45 / 18.10.2021
2 703

Ҳамид Карзай “Толибон”нинг дунёда тан олиниши ҳақида гапирди

Ҳамид Карзай “Толибон”нинг дунёда тан олиниши ҳақида гапирди
“Толибон” ҳукумати халқаро миқёсда тан олиниши учун мамлакат ичида легитимликка (қонунийликка) муҳтож. Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай якшанба куни “Америка овози”га берган интервьюсида ана шундай фикр билдирди.

Ўз юртидаги легитимлик ҳар қандай ҳукумат учун бошқа давлатлар ва халқаро ҳамжамият томонидан тан олинишнинг шартидир, – деди у. – Мамлакат ичида легитимликни таъминлаш, албатта, сайлов ёки айниқса ҳозирги шароитда Афғонистонда бўлгани каби афғон халқи хоҳиш-иродасининг Лоя Жирға (умумафғон оқсоқоллар кенгаши) орқали ифодаланиши, конституциянинг жорий этилиши ва бошқалар билан бўлади”.

У Покистоннинг Афғонистондаги воқеаларга таъсирига ишора қилиб шундай деди: “Менинг биродар Покистонга мурожаатим шуки, у Афғонистоннинг вакили бўлишга уринмаслиги керак”. Карзай Покистоннинг Афғонистон билан алоқаларни аралашув йўли билан эмас, балки “халқаро муносабатлар тамойиллари” асосида сақлаб қолишига умид билдирди.

Собиқ президент шунингдек ИШИДнинг Афғонистон, афғон халқининг ҳаёти ва фаровонлигига таҳдид эканлигини ҳам айтиб ўтди. У ИШИДга қарши курашда минтақа давлатлари Афғонистонни қўллаб-қувватлашига умид қилишини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳамид Карзай “Толибон”нинг дунёда тан олиниши ҳақида гапирди