
Нидерландияда бир қанча ҳокимликлар мусулмонлар ва масжидларни кузатиш учун хусусий компанияларга юз минглаб евро тўлагани маълум бўлди.
NRC Handelsblad нашрининг ёзишича, Роттердам, Алмере, Хейзен, Делфт, Эде ва яна бир нечта ҳокимлик махфий равишда текширув ўтказиш учун 300 минг еврога яқин пул сарфлаган. Масалан, Nuance Door Training en Advies фирмаси ходимлари ўзларини мусулмон қилиб кўрсатиб, масжидларга борган ҳамда имомлар ва мусулмонларнинг бошқа етакчилари ҳақида маълумот тўплашга уринган.
Утрехт ҳокимлиги эса махфийлик важидан ва текширувни олиб бориш усул маъқул келмагани учун бу амалиётган воз кечган.
Ҳокимликлар ҳукуматнинг мамлакатдаги радикаллашув ҳақидаги ҳисоботидан норози бўлган ва шу сабабли ўзлари алоҳида текширув ўтказишга қарор қилган. Мусулмонларнинг SPIOR ташкилоти ҳокимликларнинг бу ишини «исломофобия» деб атади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар