10:16 / 19.10.2021
2 227

Шимолий Корея баллистик ракета учирди, Японияда дарҳол тезкор штаб тузилди

Шимолий Корея баллистик ракета учирди, Японияда дарҳол тезкор штаб тузилди
Шимолий Корея Япон денгизи томон номаълум иккита ракета учирди. Бу ҳақда Mk.ru маълум қилмоқда. Кейинчалик Ренхап агентлиги Корея Республикаси Бош штаб бошлиқларига асосланиб, бу баллистик ракета учирилиши эканлигини аниқлаган.

Бунга жавобан Япония Соҳил хавфсизлик хизмати баллистик ракета учирилиши мумкинлиги сабаб билан кемаларга огоҳлантириш берган.

Японияда КХДР баллистик ракета учириши мумкинлиги муносабати билан Бош вазирлик ҳузурида инқироз штаби ташкил этилди, деб хабар беради NHK телеканали.

Мудофаа вазирлиги раҳбарлари иштирокидаги учрашув маҳаллий вақт билан 10:30 да бошланди. Ҳозирги вақтда расмийлар учирилиш, ракетанинг тури ва унинг қулаш зонаси ҳақида маълумот тўплашмоқда.

Аввалроқ, Шимолий Кореядан қочган амалдорнинг Ким Чен Иннинг махфий сирлари ҳақида мақола эълон қилинганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шимолий Корея баллистик ракета учирди, Японияда дарҳол тезкор штаб тузилди