00:23 / 20.10.2021
3 125

“Толибон”га мухолифлар қуролли кураш бошланганини эълон қилди

“Толибон”га мухолифлар қуролли кураш бошланганини эълон қилди
Аҳмад Масъуд бошчилигидаги Афғонистон миллий қаршилик фронти Каписа вилоятида “Толибон” ҳаракатига қарши қуролли кураш бошланганини эълон қилди. Мухолифлар Панжшер ва Андараб билан биргаликда Каписа вилоятида ҳам толибларга қарши партизан урушини олиб бормоқчи.

Аҳмад Масъуднинг отаси, марҳум Аҳмад Шоҳ Масъуд ҳам ўз вақтида “Толибон”га қарши жанг қилган.

Маълумки, АҚШ ва НАТО қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилгандан сўнг толиблар август ойида мамлакатнинг деярли барча вилоятларини ҳеч қандай жангсиз эгаллаб олди. 15 августда улар Кобулга кириб борди.

Шундан кейин толиблар икки ҳафтадан кўпроқ вақт давомида уларнинг назоратида бўлмаган ягона вилоят – Панжшерга киришга уринди. 6 сентябрда улар водийда назорат ўрнатилганини эълон қилди. Бироқ Миллий қаршилик фронти вакиллари буни рад этиб, толиблар Покистон авиацияси ёрдамида фақат Панжшер дарасини эгаллашга муваффақ бўлганини, минтақадаги бошқа 23 даранинг ҳаммаси фронт назорати остида эканлигини айтди.

Шунингдек, Миллий қаршилик фронти панжшерликлар билан бирга қўшни Бағлон вилоятининг Андараб водийсида “Толибон”га қуролли қаршилик бошланганини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Толибон”га мухолифлар қуролли кураш бошланганини эълон қилди