07:00 / 23.10.2021
1 775

Байден Тайванни Хитойнинг ҳужумидан ҳимоялашга ваъда берди

Байден Тайванни Хитойнинг ҳужумидан ҳимоялашга ваъда берди
Фото: AP
АҚШ Тайван Хитой томондан ҳужумга учраса, оролни ҳимоялайди. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден айтиб ўтди.
CNN телеканали журналисти Оқ уй раҳбаридан “АҚШ Тайванни Хитой ҳужумидан ҳимоялайдими?” деб сўраган.
Ҳа, бизда буни қилиш мажбурияти бор”, деб жавоб қилган Байден.

Кейинроқ Оқ уй маъмурияти вакили президент АҚШнинг Тайванга нисбатан сиёсатида бирор ўзгариш бўлганини таъкидлаб ўтган.
Ўз навбатида, Хитой АҚШни Тайван мустақиллиги учун курашувчи айирмачи кучларга ёлғон сигналлар юбормаслиги кераклигидан огоҳлантирган.

Хитой АҚШни икки томонлама муносабатларга, Тайван бўғозида тинчлик ва барқарорликка жиддий зиён етказмаслик учун Тайван масаласи бўйича ўз ишлари ва сўзларида эҳтиёткор бўлишга ва Тайвандаги айирмачи кучларга ёлғон сигналлар юборишдан тийилишга чақиради”, деб айтган Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Вэньбинь.

Таъкидланишича, тайванликлар Байденнинг баёнотидан мамнуният билдиришган ва унга ташаккур айтишган.

Ҳукуматимиз Тайван демократиясини, миллий хавфсизлик ва одамлар фаровонлигини ҳимоялаш учун мудофаа имкониятларини мустаҳкамлашда давом этади”, деб айтилган Тайван ТИВ баёнотида.

Аввалроқ АҚШ Тайван ҳарбийларини махфий тарзда ўргатаётгани маълум бўлган. АҚШнинг махсус амалиётларни амалга оширувчи ҳамда денгиз пиёда аскарлари бўлинмалари камида бир йилдан бери тайванлик ҳарбийларга сабоқ бермоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден Тайванни Хитойнинг ҳужумидан ҳимоялашга ваъда берди