Фото: Reuters
Сурияда «Ал-Қоида» етакчиларидан бири АҚШ томонидан берилган авиазарба оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда АҚШ Қуролли Кучлари Макарзий қўмондонлигига таяниб, «РБК» хабар берди.
«Сурия шимол-ғарбига амалга оширилган бугунги авиазарба натижасида ‘Ал-Қоида’нинг юқори мартабали етакчиси Абдулла Ҳамид ал-Матар йўқ қилинди. Авиазарба оқибатида тинч аҳолига шикаст етгани тўғрисида маълумотларимиз йўқ», — дейди қўмондонлик матбуот котиби майор Жон Ригсби.
Маълум қилинишича, авиазарба МQ-9 учувчисиз бошқариладиган учиш қурилмаси ёрдамида амалга оширилган.
Қўмондонликнинг қайд этишича, юроқи мартабали жангарининг ўлдирилиши «террорчилик ташкилотининг кейинги режалари ва глобал ҳужумларни амалга ошириш қобилиятига путур етказади».
Бундан аввал АҚШ разведкаси «Ал-Қоида» ҳозирги вазиятда Афғонистондан ташқарида ҳужумлар уюштиришга қодир эмаслигини айтганди. «Разведка ҳамжамиятининг жорий баҳосига кўра, ‘Ал-Қоида’нинг имкониятлари анча олдин шу қадар таназзулга учраганидан ҳозир у чет элда ҳужумлар уюштира олмайди», — деди АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен.
Апрель охирида «Ал-Қоида» АҚШга қарши «ҳар томондан ҳужум қилиш» билан кенг кўламли уруш бошлашни ваъда қилганди. Террорчилик ташкилоти вакиллари ушбу урушнинг «АҚШ бутун ислом дунёсидан чиқариб юборилгунга қадар» давом этишини қайд этган. Сентябрь ўрталарида эса АҚШ разведкаси «Ал-Қоида» 1-2 йил ичида ҳужумга ўтиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш билан чиқди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг февралида АҚШ Яманда «Ал-Қоида» террорчилик ташкилотининг Арабистон яриморолидаги етакчиси Қосим ар-Римий ўлдирилганини маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди