22:12 / 23.10.2021
2 545

Мадагаскарда очарчилик: одамлар чигирткаларни еб жон сақламоқда...

Мадагаскарда очарчилик: одамлар чигирткаларни еб жон сақламоқда...
Фото: «Meteoprog»
Мадагаскар жанубида яшовчи бир миллиондан ортиқ аҳоли глобал иқлим ўзгаришлари келтириб чиқарган тарихдаги биринчи очарчиликдан азият чекмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент» БМТ баёнотига асосланиб ёзмоқда.

Таъкидланишича, Мадагаскарда кўп йиллардан бери қурғоқчилик давом этмоқда.

Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури вакили Элис Раҳмунга кўра, Мадагаскарнинг айрим жойларида одамлар ҳалиям экин-тикин қилишлари мумкин, бироқ йилдан-йилга бу имконият чекланиб боряпти. Аммо жанубда деярли ҳеч нарса ўсмайди. Одамларнинг куни фақат мевалар, кактусларнинг барглари ва чигирткаларга қолган...

Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури Мадагаскар ҳукумати билан ҳамкорлик қилмоқда, натижада қарийб 700 минг кишига озиқ-овқатлар етказиб берилди, дейилади баёнотда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мадагаскарда очарчилик: одамлар чигирткаларни еб жон сақламоқда...