Фото: Getty Images
АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден рейтинги давлат раҳбари лавозимини эгаллаганидан 9 ой ўтиб 11,3 фоизга, яъни 56 фоиздан 44,7 фоизгача пасайиб кетди. Бу эса Иккинчи жаҳон урушидан кейин АҚШга раҳбарлик қилган президентлар орасида рейтингнинг энг кучли пасайиши ҳисобланади.
Байденгача 9 ой ичида рейтингнинг энг кучли пасайиши Барак Обамада қайд қилинган ва 10,1 фоизни ташкил этган. Жимми Картерда ушбу кўрсаткич 8,9 фоизни, Дональд Трампда 4,4 фоизни ташкил қилган. Катта ва Кичик Жорж Бушларнинг рейтинги эса бу давр давомида аксинча ўсган ва мос равишда 12 ҳамда 13,1 фоизни ташкил қилган.
Сўровномани ўтказган жамоатчилик фикрини ўрганиш институти Gallup’нинг таъкидлашича, Байден рейтингининг пасайиши АҚШда коронавирус билан касалланиш даражаси юқорилиги, америкалик ҳарбийларнинг Афғонистондан олиб чиқилиши ва иқтисодиётдаги муаммолар билан тушунтирилади.
АҚШда ўтказилган охирги сўровномаларга кўра, АҚШнинг амалдаги президентини қўллаб-қувватлаш рейтинги ўртача 42,9 фоизни ташкил қилмоқда. Жумладан, Байденнинг фаолиятини ўзини бирорта партияга киритмайдиган америкаликларнинг аксарияти қўллаб-қувватламайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)