Қирғизистон ҳукумати мамлакатда Америка ҳарбий базасини жойлаштириш имкониятини кўриб чиқмаяпти. Бу ҳақда шанба куни Бишкекдаги матбуот анжуманида республика президенти Садир Жапаров маълум қилди.
"Кантда (Чуй вилояти) Россия базаси бор. Бизга битта база етарли", – деди у Қирғизистонда АҚШ ҳарбий базасини очиш имконияти ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
“Биз ҳудудимизда иккита базани жойлаштириб, нуфузли давлатлар билан мушук-сичқон ўйнашни истамаймиз”, – дея таъкидлади Жапаров Қирғизистонда Америка ҳарбий базаси 2014 йилда фаолиятини тўхтатганини эслатиб.
АҚШ базаси Бишкекнинг Манас аэропортида 2001 йилда очилган бўлиб, Афғонистондаги операцияни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган эди. У ерда аксилтеррор коалициясида иштирок этувчи давлатларнинг ҳарбий хизматчилари ва жиҳозлари жойлаштирилганди. Ҳарбий база 2014 йил ёзида қирғиз томонининг илтимосига биноан ёпилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?