Фото: AP
Россия аҳолиси АҚШ визасини олиш учун Польша пойтахти Варшавадаги элчихонага мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти маълум қилди.
Давлат департаментида АҚШ визасини олишга даъвогарлик қилувчи россияликлар Homeless Nationalities, яъни “Бошпанасиз миллатлар” тоифасига киритилган. Одатда, давлат департаменти бундай тоифага АҚШ дипломатик ваколатхонасига эга бўлмаган ёки беқарор сиёсий вазиятга эга бўлган давлатлар фуқароларини киритади. Бундай ҳолатларда АҚШ ушбу давлатлар фуқароларини қўшни давлатлардаги элчихоналарига бириктириб қўяди.
Ҳаммаси бўлиб ушбу тоифага 10 та давлат, жумладан Сомали, Венесуэла, Сурия ва Эрон фуқаролари киритилган.
Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар 15 апрелда Вашингтон Москвага қарши янги санкциялар киритгандан кейин кескинлашди. Ўша куни Россиянинг Вашингтондаги элчихонасининг 10 ходими АҚШдан чиқартириб юборилиши маълум бўлган. 16 апрелда Россия бунга қарши жавоб чоралари кўрган.
30 апрелда АҚШнинг Россиядаги элчихонаси ноиммиграцион ва нодипломатик сафарлар учун визалар беришни тўхтатишини, 12 майдан эса Москва элчихонага хорижликларни ишга ёллашни тақиқлаганидан кейин консуллик хизматлари сонини қисқартиришини эълон қилган.
12 октябрда АҚШ ва Россия ўз элчихоналари фаолиятини тиклаш бўйича маслаҳатлашувларнинг янги раундини ўтказишга келишиб олган. Вашингтон Москвадан элчихоналардаги ходимлар сонини тенглаштиришни талаб қилмоқда.
Америкалик сенаторларнинг таъкидлашича, айни вақтда Россияда 100 га яқин америкалик дипломат ишлайди, АҚШда эса россиялик дипломатлар сони 400 дан кўпроқни ташкил қилади. “Дипломатик ваколатхоналарда бундай номутаносибликка йўл қўйиб бўлмайди. Шу сабабли Россияда ишловчи америкалик дипломатлар ва АҚШда ишловчи россиялик дипломатлар сонини тенглаштириш учун Россия етарлича виза бериши керак”, деб айтилган мактубда.
Россия ташқи ишлар вазирлигида таъкидланишича, АҚШда сенаторлар айтгандагидек кўп сонда россиялик дипломатлар ишламайди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)