Беларусь ва Польша чегарасида 24 октябрь куни кечқурун 60 га яқин ноқонуний муҳожирлар гуруҳи Польшага бостириб кирмоқчи бўлди, тартибсизликларда икки польшалик аскар яраланди. Бу ҳақда Польша чегара хизмати матбуотига таяниб «Korrespondent.net» хабар берди.
«Чет элликлар таёқ ишлатган, шунингдек, Польша армияси аскарлари ва чегара хизмати зобитларига тош отган. Аскарлардан бирининг юзига шох билан, иккинчисининг юзига тош билан уришган. Уларнинг иккаласини ҳам Белостокдаги касалхонага етказишга тўғри келган. Уларнинг аҳволи яхши, аллақачон шифохонадан чиқарилди», — дейилади хабарда.
Чегарачилар ҳам енгил тан жароҳатлари олган, улар тиббий ёрдамга мурожаат қилмаган. Муҳожирлар Польшага ўтишга муваффақ бўлмаган.
Офицерлар чегарадан ўтганлар орасида симтўсиқни кесган фуқаролик кийимидаги беларуслик аскарларни таниб қолган.
Беларусь ва Европа Иттифоқи мамлакатлари чегарасидаги миграцион инқироз Александр Лукашенконинг Минск энди Европани муҳожирлардан ҳимоя қилмоқчи эмаслигини айтганидан кейин бошланди. Шундан сўнг, оммавий ахборот воситаларида хабар берилишича, беларуслик чегарачилар чегарани ноқонуний кесиб ўтмоқчи бўлган одамларга жиддий тўсқинлик қилмаслик ҳақида яширин кўрсатма олган.
Хусусан, Литвада баҳордан буён миграция инқирози давом этмоқда. Мамлакатга Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларидан юзлаб фуқаро — бари Беларусь орқали кириб келмоқда. Ўтган йил билан таққослаганда, Беларусь—Литва чегараси орқали ўтаётган ноқонуний муҳожирлар оқими 39 баробарга ошган.
Литвада июль ойининг охирида фавқулодда ҳолат режими жорий қилинганди. Мамлакат Беларусь билан чегарада тўсиқ қуришни бошлаган. Шунингдек, Литва ҳукумати ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рози бўлган ноқонуний муҳожирларга 300 евродан тўлашга ваъда бермоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)