Афғонистонда камбағалларни иш билан таъминлаш бўйича лойиҳа доирасида ишчиларга кунига 10 килограмм, муҳандисларга эса 16,5 килограм буғдой бериладиган бўлди.
“Толибон” бошқарувидаги Тараққиёт агентлиги раҳбари ўринбосари Риёзиддин Шарифий "Анадолу" агентлигига берган интервьюсида “Иш эвазига буғдой” лойиҳаси доирасида 40 минг киши иш билан таъминланишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Афғонистон айни дамда иқтисодий қийинчиликларни бошдан ўтказмоқда.
“Иш эвазига буғдой” лойиҳаси дастлаб Кобул ва унинг атрофида, сўнгра 34 вилоятда амалга оширилади. Кобул атрофидаги лойиҳада ишчилар зовур қазийди.
“Лойиҳадан икки мақсад кўзда тутилган. Биринчидан, ишсизларни иш билан таъминлаш. Иккинчидан, Кобул ёзда ерости сувлари танқислигидан азият чекади ёки ёмғир ёққанида шаҳар кўчаларини сув босади. Шу сабабли биз пойтахт атрофидаги тоғ ва тепаликларда чуқур қазиб, сел йўлларига зовурлар қазияпмиз. Бу билан сув тошқинларининг олдини оламиз”, – деди Шарифий.
Унинг айтишича, давлат омборхонасида 55 минг тонна буғдой бор ва бу буғдой ишчиларга маош ўрнида берилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди