
Улар "халқаро ҳуқуқни бузадиган ва Яқин Шарқ можаросини икки давлат мавжудлиги асосида барқарорлаштиришга бўлган уринишларга путур етказадиган" яҳудий масканлари қуриш сиёсатига қарши чиқишларини таъкидлашган.
Европанинг 12 мамлакати ташқи ишлар вазирлари Исроилни Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида 3 мингдан ортиқ уй қуриш режасидан воз кечишга чақирди.
"Биз Исроил ҳукуматини Ғарбий соҳилида 3 мингдан ортиқ уй қуриш режасидан воз кечишга чақирамиз", - дейилади вазирлар баёнотида.
Улар "халқаро ҳуқуқни бузадиган ва Яқин Шарқ можаросини икки давлат мавжудлиги асосида барқарорлаштиришга бўлган уринишларга путур етказадиган" яҳудий масканлари қуриш сиёсатига қарши чиқишларини таъкидлаган.
Ҳужжатни Бельгия, Германия, Дания, Ирландия, Испания, Италия, Нидерландия, Норвегия, Польша, Финляндия, Франция ва Швеция дипломатлари имзолаган.
27 октябрда Исроил фуқаро маъмуриятининг режалаштириш комиссияси Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида яҳудийлар учун 3144 та уй қурилиши режасини тасдиқлаганди.
Фаластин ташқи ишлар вазирлиги бу тинчлик музокаралари учун ёмон оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигини маълум қилди.
Ўз навбатида, АҚШ давлат департаменти Исроилнинг бу режалари кескинликни кучайтириши мумкинлигини билдирган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар