
Фото: AP
“Толибон” ҳаракати Афғонистондаги миллий қаршилик фронтини АҚШ ҳимояси остида ҳаракат қилаётганликда айблади. Муваққат ҳукумат расмий вакили Иномулла Саманганий ана шундай баёнот билан чиқди.
“Улар ўз муваффақиятсизликларида Трампни, Байденни айблашганди, энди эса Қўшма Штатлар соябони остида қаршиликни давом эттиришга тайёр”, – дея Саманганийнинг сўзларидан иқтибос келтиради AamajNews агентлиги.
Аввалроқ қаршилик фронти вакили Али Майсам Назарий АҚШда лоббичилик фаолиятини олиб бориш ва америкалик сиёсатчиларни афғон мухолифатини қўллаб-қувватлашга ишонтириш билан шуғулланувчи хорижий агент сифатида рўйхатдан ўтишгани ҳақида хабар берганди.
“Афғонистон миллий қаршилик фронти Қўшма Штатларда расман халқаро офис очишга рухсат олди ва тез кунларда бутун дунё бўйлаб фаолиятини кенгайтиради”, – деб ёзди у Twitter саҳифасида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар