16:35 / 30.10.2021
1 646

Россияда ишлайдиган ўзбекистонликлар учун енгиллик яратилади

Россияда ишлайдиган ўзбекистонликлар учун енгиллик яратилади
Келгусида Ўзбекистон фуқаролари Россия ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан 7 кундан 15 кунгача бўлган муддат давомида меҳнат фаолиятини давом эттириш учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштириши мумкин бўлади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори 2021 йилнинг 17 июнь куни Тошкент ва Москва шаҳарларида дипломатик канал орқали имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудида ва Россия Федерацияси фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлишлари тартиби тўғрисида”ги битимни тасдиқлашни назарда тутади.

Қайд этилишича, Россия Федерацияси ҳудудида рўйхатдан ўтиш тартиби РФ ваколатли органлари томонидан қийинлаштирилиши (меҳнат фаолиятни амалга ошириш бўйича патент расмийлаштириш) ушбу давлат ҳудудида ўз меҳнат фаолиятини олиб бораётган мигрантларга бир қатор қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Натижада улар миграция соҳасида ҳуқуқбузарликларни содир этмоқда.

Шу боис Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан мазкур битим ишлаб чиқилиб, томонлар ички ишлар вазирлари даражасида имзоланди.

Мазкур битим келгусида Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Россия Федерацияси ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан 7 кундан 15 кунгача бўлган муддат давомида меҳнат фаолиятини давом эттириш учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштиришига имкон беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда ишлайдиган ўзбекистонликлар учун енгиллик яратилади