
Фото: Mandel Ngan/AFP
Яқин ойлар ичида АҚШ Россиянинг 55 нафар дипломати ва маъмурий-техник ходимларини мамлакатдан чиқариб юборади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова маълум қилди.
“Ҳозирда Россияда америкаликлардан 130 киши ишлаяпти, бизнинг Вашингтондаги миссиямиз ва Нью-Йорк ҳамда Ҳюстондаги бош консулхоналаримизда 200 дан камроқ киши бор. Вашингтон талаби билан 55 нафар дипломат ва маъмурий-техник ходимларимиз яқин ойлар ичида АҚШни тарк этиши лозим”, – деди Захарова.
Унинг қўшимча қилишича, 2016 йил охиридан буён АҚШ турли баҳоналар билан юздан ортиқ россиялик ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини мамлакатдан чиқариб юборган.
Аввалроқ АҚШ Сенати президент Жо Байденни Москвадаги элчихона штатини кўпайтириш бўйича зудлик билан чора кўриш, Россия ҳукумати ён бермайдиган бўлса, 300 нафар россиялик дипломатни чиқариб юборишга чақирганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар