Фото: Twitter / Инамуллаҳ Самангани
Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган «Толибон» ҳаракати ўз делегацияларининг яқинда Ўзбекистон, Россия ва Қатарга қилган ташрифи натижаларини ижобий баҳолади. Бу ҳақда 30 октябрь куни «Толибон» вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳидга таяниб, «ТАСС» хабар берди.
«Биз Афғонистон Ислом Амирлиги делегацияларининг Москва, Қатар ва Ўзбекистонга ташрифини жуда яхши баҳолаймиз. Бу ташрифлар ижобий натижа берди», — деб таъкидлаган «Толибон» вакили Кобулда ўтказилган матбуот анжуманида ва Ўзбекистонда чегара хавфсизлиги, транзит, божхонада ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинганини қайд этиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, 16 октябрь куни Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбарининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдулла Салам Ҳанафий бошчилигидаги делегация Термизга ташриф буюриб, Ўзбекистон ҳукумати вакиллари билан музокара ўтказган эди.
Музокаралар чоғида турли вазирлик ва идоралар вакиллари чегара хавфсизлиги, инвестициялар, ўзаро савдо, энергетика, халқаро юк ташиш ҳамда транзит соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, таълим ва гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш борасида ҳам фикр алмашилди.
Инфратузилмавий лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, Сурхон—Пули-Хумри электр узатиш линиясини ўтказиш ҳамда Термиз—Мозори-Шариф — Кобул—Пешавор темир йўлини қуришга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар муносабатларнинг кўриб чиқилган ҳар бир йўналишида ўзаро ҳамкорлик қилиш йўлларини муҳокама қилди ҳамда устувор соҳаларда мавжуд масалаларни ҳал этиш бўйича биринчи даражали вазифаларни белгилаб олди.
Музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон ва Афғонистон «бир неча соҳаларда ишчи гуруҳлар тузди». Томонлар 10 кун ичида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш бўйича «йўл харитаси»ни тайёрлайди ва уни икки мамлакат раҳбарларига тақдим этади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди