1 776
«Афғонистон сўзи ҳамон тадбиркорларни қўрқитади». «Толибон» даврида Афғонистондаги ўзбек бизнеси ҳақида
Ўзбекистонлик юк ташувчилар Афғонистон чегарасида божхона расмийлаштируви чўзилиб, қийинлашиб кетганидан шикоят қилмоқда. Бу ҳақда Agence France-Presse нашрига таяниб, Spot ёзди.
«Афғонистонда ‘Толибон’ ҳокимиятга келиши билан божхонада коррупция деярли йўқолди. Бироқ янги божхоначилар, асосан, нопрофессионал ва керакли малакага эга эмас», – дейди улар.
«Авваллари Афғонистонга бориб қайтишимиз уч кун давом этган бўлса, энди бир ҳафтадан ортиқ чўзиляпти», — дея юк ташувчи Рафиқ Хўжаковнинг сўзларини келтиради агентлик.
Унинг фикрича, божхоначилар компьютер билан ишлашни билмайди.
Янги ҳукуматнинг келиши савдо алоқаларини музлатиб қўймади, аксинча, уларни сезиларли даражада мураккаблаштирди, дейди тадбиркорлар. Маҳаллий ташувчилардан бирининг раҳбарининг айтишича, айрим ҳайдовчилар Афғонистонга киришдан қўрқишади, шунинг учун Афғонистон томонидаги бошқа ҳайдовчиларга пул тўлашлари керак. Афғонистон томони бу баёнотларга қўшилмайди.
«Толибон» томонидан тайинланган Ҳайратон божхона бошлиғи Абдул Саттор Рашид, «ташувчилар аввалги ҳукуматдагидан кўра кўпроқ қониқиш ҳосил қилмоқда, товарлар божхонадан тезроқ ўтмоқда», – дейди Абдул Саттор Рашид.
Порт сари йўл
Ўзбекистон янги тузумга нисбатан ишбилармонлик ёндашувини қўлламоқда, дея қайд этади AFP. Ўзбекистоннинг Покистон ва Эрон портларига чиқиши учун энг қисқа йўл Афғонистон орқали ўтади.
Жанубий йўналишни ривожлантириш учун Термиз юк маркази терминали ташкил этилди, у ердан юклар Ҳайратон орқали Мозори Шарифга жўнатилади. 2020 йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 776 миллион долларга етди ва томонлар уни 2 миллиард долларга етказишни режалаштирган.
Ўзбекистон томони Мозори Шарифга темир йўл ётқизди ва уни Кобулга, сўнгра Покистонгача узайтиришни режалаштирган. Лойиҳа Ўзбекистон расмийларининг «Толибон» ҳукумати делегацияси билан учрашувида ҳам муҳокама қилинди, деб хабар беради агентлик.
Термиз Карго маркази раҳбари Нодирбек Жалилов AFP агентлигига берган интервьюсида ўз корхонаси истиқболлари ҳақида фикр билдирди.
«Марказимиз Покистоннинг Гвадар ва Карачи каби портларига (Афғонистон орқали) савдо транзити бўйича бир нечта режаларга эга», – деди Жалилов. Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, «Афғонистон» сўзи ҳамон тадбиркорларни қўрқитади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»