Афғонистон разведка хизматининг АҚШда малака оширган бир неча собиқ ходимлари, шунингдек, юқори ҳарбий қисмлари ИШИДнинг Афғонистондаги бўлими сафига қўшилган. The Wall Street Journal нашрига кўра, улар Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилгач, ўз ҳолига ташлаб қўйилгани ва «Толибон» таъқибига учраётгани туфайли шундай қилмоқда.
Қайд этилишича, террорчи гуруҳларга қўшилган қочоқлар сони нисбатан кам, аммо «Толибон» етакчилари, собиқ афғон хавфсизлик амалдорлари ва қочоқларни танийдиган одамларнинг сўзларига кўра, уларнинг сони ортиб бормоқда.
«Шуни таъкидлаш керакки, бу ёлланганлар ИШИДга разведка маълумотларини йиғиш ва уруш олиб боришда зарур тажриба олиб келади, бу экстремистик ташкилотнинг ‘Толибон’ ҳукмронлигига қарши туриш қобилиятини кучайтириши мумкин», — дейилади нашр хабарида.
Хабарларга кўра, «Толибон» ҳаракати собиқ ҳукуматда ишлаганларнинг барчасига амнистия ваъда қилган бўлса-да, аслида уларга қарши репрессияларни давом эттирмоқда.
АҚШ қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилгунча ва мамлакатда ҳокимиятни «Толибон» қўлга киритгунига қадар ИШИДнинг Афғонистондаги бўлими («Вилояти Хуросон») ўзини деярли намойиш қилмаган. Аммо Афғонистондаги эски хавфсизлик тизими бутунлай барбод бўлгани ва «Толибон» янгисини ташкил эта олмагани сабабли мамлакатда терактлар сони кескин кўпайди, уларнинг аксарияти учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.
Хусусан, 15 октябрь куни Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида жойлашган шиалар масжидида портлаш содир этилди. Ҳодиса қурбонлари сони 62 кишига етди. Гувоҳларнинг айтишича, терактни тўрт нафар худкуш содир этган. Улардан икки нафари масжиднинг олд тарафидаги дарвоза ёнида ўзини портлатган, яна иккитаси бинога кириб, ичкарида ўзини портлатган. Ундан бир ҳафта олдин, 8 октябрь куни мамлакат шимолидаги Қундуз шаҳрида яна бир шиалар масжидида портлаш юз берган. Ўшанда Франц-Пресс агентлиги манбаларга таяниб, камида 50 киши қурбон бўлгани ва 140 киши яраланганини хабар қилди. Aamaj News ҳодисага оид видеоматериаллар, шунингдек, гувоҳларнинг кўрсатмаларига таяниб, портлашда 100 га яқин одам ҳалок бўлгани ҳақида ёзган.
Мамлакатда давом этаётган портлашлар фонида «Толибон» ИШИД жиддий хавф туғдирмаслигини таъкидлаб, ИШИД аъзолари ҳибсга олинаётгани ва йўқ қилинаётгани ҳақида хабар берди.
Шунингдек, сўнгги кунларда «Толибон» вакиллари оқсоқоллар воситачилигида ИШИДнинг ўнлаб жангариларини ўз томонига ўтказишга муваффақ бўлгани ҳақида хабарлар тарқатмоқда. Масалан, 1 ноябрь куни ИШИДнинг 34 нафар собиқ жангариси гўёки шарқий Нангарҳор вилоятида «Толибон» сафига қўшилгани маълум қилинди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи