11:38 / 03.11.2021
1 746

Россияда ўзбекистонлик аёл фоҳишаликдан қутқарилди

Россияда ўзбекистонлик аёл фоҳишаликдан қутқарилди
Россиянинг Москва вилоятида 5 нафар, хусусан, ўзбекистонлик аёл фоҳишаликдан қутқарилди. Бу ҳақда «Маш» хабар берди.

Хабарга кўра, ўзбекистонлик аёл Россияга ишлаш учун борган. Дастлаб унга официант бўлиб ишлаши айтилган. Аммо Тверь шаҳрига боргандан кейин фоҳишалик қилиши кераклиги маълум бўлган. Аёл бунга эътироз билдирмоқчи бўлган. Шундан сўнг унинг барча ҳужжатлари йиртиб ташланган.

Аёл Москва яқинидаги ёпиқ «Подсолнух» кафесида мажбуран ушлаб турилган. У бир неча маротаба қочишга уринган. 13 октябрда эса бунинг уддасидан чиққан. Яқин атрофдаги вокзалга бориб, қариндошларига қўнғироқ қилган. Улар кўнгиллилар билан биргаликда манзилга етиб бориб, ҳаммани қутқарган. Қайд этилишича, ҳозирда жиноятчилар қўлга олиниб, текширув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда ўзбекистонлик аёл фоҳишаликдан қутқарилди