Фото: Wikipedia
Болгариянинг Свиленград шаҳрида аҳоли кетиб қолишини тўхтатиш мақсадида уй қуриш учун бўш участкалар бепул берилади. Бу ҳақда TheMayor.EU портали хабар қилди.
Ҳозирда Болгария аҳолиси сони бошқа мамлакатларникига нисбатан тез камаймоқда. Свиленград шаҳрида XXI аср бошида 19 мингдан ортиқ киши яшаган бўлса, ҳозирда 16 минг атрофида аҳоли истиқомат қилади.
Шу боис янги дастур ёш оилалар ва бошловчи мутахассислар учун мўлжалланган. Маҳаллий ҳокимият шу йўл билан аҳоли кетиб қолиши муаммосини ҳал қилмоқчи, деб ёзади портал.
Қайд этилишича, ноқулай шароитда яшаётганлар ва шахсий уй-жойга эга бўлмаганлар бепул ер олиши мумкин.
Қурилиш учун майдондан ташқари, барча зарур рухсатномалар ва тасдиқланган архитектура режасидан иборат ҳужжатлар ҳам тақдим этилади.
Дастурнинг биринчи босқичида саккизта участкани бериш режалаштирилган. Агар ташаббус муваффақиятли амалга ошса, келгусида дастур янада кенгайтирилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»