Фото: Reuters
Туркиянинг хавфсизлик бош бошқармаси Twitter ижтимоий тармоғида мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни ҳақоратловчи хабарларни тарқатган 30 фойдаланувчини аниқлади. Бошқармада таъкидланишича, ушбу шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Ушбу фойдаланувчиларга қарши иш очилишига улар томонидан Эрдўғанга нисбатан “ўлди” сўзи қўлланган ҳештегдан фойдаланиши сабаб ҳисобланади. Мутасадди идоралар бундай турдаги хабарларни президентни ҳақоратлашга, унга бўлган ишончга путур етказишга, ёлғон ахборот тарқатишга қаратилган ва жиноят кодески таъсири остига тушувчи деб топган.
Терговчилар томонидан ушбу шахсларнинг айбдорлигини исботловчи ҳужжатлар ва далиллар тўпланган ва суд органларига жўнатилган. Уларга қамоқ жазоси хавф солмоқда.
Таъкидланишича, Эрдўған ўзи ҳақидаги ножўя хабарлар ва баёнотларни аниқлаш мақсадида адвокатлари билан ижтимоий тармоқларни синчков мониторинг қилади. Аксарият ҳолатларда Эрдўғанни ҳаддан ташқари танқид қилиши ва унинг фаолияти борасидаги асоссиз фикрлари учун мухолиф сиёсатчилар жиноий таъқиб қилинади. Бироқ ҳукумат ижтимоий тармоқларда ҳам президент ҳақида ёлғон ахборотлар тарқатилиши олдини олишга ҳаракат қилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»