Фото: Getty Images
АҚШдаги Дьюк университети ва Шимолий Каролина университети (UNC) олимлари турли хилдаги коронавируслар, шу жумладан, COVID-19 ни келтириб чиқарадиган инфекцияларнинг хавфини чекловчи антитанани аниқлади ва синовдан ўтказди. Бу ҳақда UNC сайтида хабар берилган.
«Ушбу антитана ҳозирги эпидемияни даволаш имкониятига эга, у шунингдек, агар бошқа коронавируслар ўзларининг табиий яшаш жойи бўлган ҳайвонлар организмидан одамларга ўтган тақдирда келажакда юзага келадиган эпидемиялар учун ҳам фойдали бўлиши мумкин», — деди тадқиқот ҳаммуаллифи доктор Бартон Хейнс.
Олимлар 2000 йилларнинг бошларида ноодатий пневмонияни келтириб чиқарган асл SARS-CoV-1 вируси билан касалланган беморнинг ва COVID-19 билан касалланган беморнинг қонини таҳлил қилиб, ушбу антитанани ажратиб олди.
Икки кишидан олинган 1700 та антитана орасидан тадқиқотчилар SARS-CoV-1 вируси ва COVID-19 ни келтириб чиқарувчи SARS-CoV-2 вируси билан боғланиш қобилиятига эга 50 та антитанани топди.
Кейинги таҳлиллар шуни кўрсатдики, бу ўзаро боғланган антитаналардан бири айниқса кучли бўлган — у одамларга юқадиган икки патогенга қўшимча равишда ҳайвонларнинг бошқа хил коронавируслари билан ҳам боғлана олади.
«Ушбу антитана коронавирус кўплаб мутациялар ва ўзгаришлар орқали сақланиб қолаётган жойда вирус билан боғланади ва натижада кенг доирадаги коронавирусларни зарарсизлантириши мумкин», — деди Хейнс.
Антитанани ажратиб олгандан сўнг, тадқиқотчилар уни сичқонларда синаб кўрди, бу антитананинг юзага келадиган инфекцияларни самарали равишда тўсиши ёки минималлаштириши мумкинлигини аниқлаш учун зарур эди.
Натижада у иккаласини ҳам уддалаган. Инфекция юқтириш олдидан организмга киритилганда, антитана сичқонларни пневмония, COVID-19 ва унинг вариантларидан, шу жумладан, дельта ва одамларда пандемияга олиб келиши мумкин бўлган кўплаб ҳайвон коронавирусларининг ривожланишидан ҳимоя қилган.
Инфекция юқтирилган сичқонларга юборилганда, антитана уларда оғир ўпка симптомларини организмига антитана киритилмаган ҳайвонларга нисбатан камайтирган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди