18:56 / 04.11.2021
1 750

Қирғизистон «Толибон» ҳукуматини тан олишга ҳали тайёр эмаслигини билдирди

Қирғизистон «Толибон» ҳукуматини тан олишга ҳали тайёр эмаслигини билдирди
Фото: «РИА Новости»
Қирғизистон ҳукумати ҳозирги босқичда Афғонистондаги «Толибон» ҳукуматини тан олмоқчи эмас. Бу ҳақда Бишкекдаги Афғонистон муаммоларига бағишланган халқаро анжуманда Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Таалатбек Масодиқов маълум қилди.

«Бугунги кунда биз томондан ‘Толибон’ни тан олиш ҳақида гап йўқ», — деди у.

Шу билан бирга, Масодиқов «Толибон» вакиллари билан музокараларни давом эттириш зарур, деб ҳисоблайди. Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосарининг қўшимча қилишича, «Толибон»ни Афғонистондаги муаммолар билан ёлғиз қолдириш нотўғри. «Уларни яккалаб қўйиш мумкин эмас», — деди у.

Масодиқов Қирғизистон ўзи бошидан кечирган иқтисодий қийинчиликларга қарамай, афғон халқига ҳар томонлама гуманитар ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилаётганини алоҳида таъкидлади.

23 октябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов Афғонистоннинг амалдаги ҳокимиятини тан олиш масаласига ойдинлик киритганди.

«Афғонистоннинг муваққат ҳукуматини тан олиш масаласи ҳозир кўрилмаяпти. Биз фақат Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш, юзага келиши мумкин бўлган гуманитар инқирознинг олдини олиш ва ўзаро ҳамкорликни тиклаш бўйича музокаралар олиб боряпмиз», – деди Фурқат Сиддиқов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон «Толибон» ҳукуматини тан олишга ҳали тайёр эмаслигини билдирди