08:13 / 05.11.2021
1 370

Украина россиялик стендап-комик Максим Галкинни миллий хавфсизликка таҳдид деб тан олди

Украина россиялик стендап-комик Максим Галкинни миллий хавфсизликка таҳдид деб тан олди
Фото: smi.today
Украина Маданият ва ахборот сиёсати вазирлиги россиялик стендап-комик ва телебошловчи Максим Галкинни миллий хавфсизликка таҳдид солувчи шахслар рўйхатига киритди. Вазирлик сайтида эълон қилинган рўйхатда Галкиннинг маълумотлари пайдо бўлди, деб ёзади Meduza.

Миллий хавфсизликка таҳдид соладиган шахслар рўйхати Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) кўрсатмаларига мувофиқ Украина Маданият вазирлиги томонидан тўлдириб борилади. 4 ноябрь ҳолатига кўра, рўйхатда 259 киши бор.

УХХ Галкинни миллий хавфсизликка таҳдид деб тан олишининг сабаби ошкор қилинмади. Ижодкорнинг ўзи ҳам ҳозирча нима бўлганига изоҳ бермади.

Июнь ойида россиялик қўшиқчи Филипп Киркоров Украина миллий хавфсизлигига таҳдид солувчи шахслар рўйхатига киритилган эди. Унинг номи рўйхатда уч кун турган, кейин УХХ Украина Маданият вазирлигига Киркоровни рўйхатдан олиб ташлашни буюрган. УХХ иккала қарорни ҳам оммавий равишда тасдиқламаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина россиялик стендап-комик Максим Галкинни миллий хавфсизликка таҳдид деб тан олди