20:43 / 05.11.2021
1 476

АҚШ Давлат департаменти текширув давомида Помпеога совға қилинган 5,8 минг долларлик вискини топа олмади

АҚШ Давлат департаменти текширув давомида Помпеога совға қилинган 5,8 минг долларлик вискини топа олмади
Фото: AP Photo
АҚШ Давлат департаменти ўтказилган текширув якунлари бўйича собиқ давлат котиби Майкл Помпеога совға қилинган 5,8 минг долларлик япон вискисини топа олмади. Бу ҳақда ташқи сиёсий идоранинг назорат функцияларини бажарувчи бош инспектори ҳисоботига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Текширув давомида, шунингдек, 45-президент Дональд Трамп администрацияси 2020 йилда ўтказилиши режалаштирилган, бироқ амалга ошмаган G7 давлатлари етакчиларига совға қилиниши керак бўлган тилла тангалар ва турли сувенирлар ҳам топилмаган.

2021 йилнинг январида президентлик лавозимига Жо Байден тайинлангач, Давлат департаменти бошқа мамлакатлар томонидан Америка мансабдорларига совға қилинган қатор буюмлар омбордан йўқолганини аниқлаган. Хусусан, Помпеога Япония ҳукумати 2019 йилда совға қилган 30 йиллик Suntory Hibiki вискиси ҳам топилмаган. Аввалроқ собиқ давлат котиби ушбу вискини ҳеч қачон олмаганини айтиб, совғадан хабари борлигини рад этган.

Давлат департаментининг протокол хизмати январда ташқи сиёсий идора бош инспектори аппаратидан буюмларнинг йўқолиши бўйича тергов ўтказишни сўраган. Эълон қилинган ҳисоботга кўра, G7 мамлакатларининг етакчилари учун харид қилинган, умумий қиймати 20 минг долларга тенг саккизда чинни ва мис вазалар топилган, холос.

Тартибсизлик
Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича, қиймати 560 доллар турадиган 22 қиротли олтиндан қуйилган эсдалик тангасига эга виски (ким олгани кўрсатилмаган), G7 саммити доирасидаги сувенирлар солинган сумка, жумладан, «қалайли идишлар, мармар қутилар ва чарм портфеллар» топилмаган. Сувенирлар солинган ҳар бир пакет 680 долларга баҳоланган.

Қатор ОАВларнинг ёзишича, Трамп администрацияси ходимлари совғалар жамланмаларини шунчаки ўзлари билан олиб кетган, бироқ ҳисоботда бу ҳақда ҳеч нарса ёзилмаган. Шу билан бирга, ҳужжатда таъкидланишича, «кўпчиликнинг омборга киришга рухсати бўлган». 2020 йилнинг 3 августидан 2021 йилнинг 31 январига қадар 77 киши омборга 3051 марта кириб-чиққан. Уларнинг аксарияти давлат хизматидан кетган, шу сабабли бош инспектор аппарати «улар томонидан ҳамкорликка эриша олмаган».

Бундан ташқари, ҳисоботда таъкидланишича, январь ойида янги администрация вакиллари «совғалар омборига кирган ва уни тартибсиз аҳволда топган».

Совғалар алмашиш АҚШнинг хорижга амалга оширган юқори даражадаги расмий ташрифлари давомида стандарт жараёнга айланган. Давлат департаменти протокол хизмати америкалик амалдорларга совға қилинган барча буюмларни рўйхатга олишга масъул. Одатда совғалар ёрдамчиларга топширилади ва улар ҳисобга олиниб, омборга жўнатилмагунча совға эгаси уни кўрмайди. Совғаларнинг қиймати минимал кўрсаткичдан — 2019 йилги маълумотларга кўра, 390 доллардан юқори бўлса, барчаси АҚШ ҳукуматининг мулки ҳисобланади ва 60 кунга омборга жўнатилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Давлат департаменти текширув давомида Помпеога совға қилинган 5,8 минг долларлик вискини топа олмади