00:25 / 06.11.2021
1 543

Австралияда учар электромобиллар пойгаси ўтказилди

Австралияда учар электромобиллар пойгаси ўтказилди
Фото: Alauda Racing
Австралияда Alauda Racing стартапи учар электромобиллар Airspeeder’да дунёдаги биринчи бундай турдаги пойгани ўтказди. Пойгада иккита электромобил иштирок этган ва улар масофадан бошқарилган.

MK3 Speeder Airspeeder электромобили 4 метр узунликка ва 130 кг оғирликка эга бўлиб, 250 км/соат тезлик билан уча олади. Унинг электр двигателлари литий-полимер батареялардан ишлаб, улар тўлиқ қувватланганда 15 дақиқа парвозга етади.

Электромобилнинг кабинасида бошқарувчи учун жой кўзда тутилган бўлиб, пойга вақтида қурилма масофадан бошқарилган. Кабинада ердаги бошқарувчи билан боғланган робот бўлган ва у бошқарувчининг барча ҳаракатларини қайтариб турган. Компания келгусида пойгаларни одам иштирокида ўтказишни режалаштирмоқда.

Alauda Airspeeder Mk3 ҳавода тўқнашувлардан қочиш учун LiDAR датчиклари ва радиолокацион тизим билан жиҳозланган.

Аввалроқ қурилма Жанубий Австралия чўлида синовдан ўтказилган. У “Формула-1” каби пойгаларга тайёрланмоқда. Ҳар бир пойгада 10 тагача электромобил иштирок этиши мўлжалланмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралияда учар электромобиллар пойгаси ўтказилди