18:00 / 06.11.2021
2 251

Россияда журналистни уриб, телефонини ўғирлаган ўзбекистонлик эркак қўлга олинди

Россияда журналистни уриб, телефонини ўғирлаган ўзбекистонлик эркак қўлга олинди
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 28 октябрь куни ўзбекистонлик эркак ҳайдовчи журналистга ҳужум қилиб, унинг телефонини ўғирлади. Бу ҳақда «Безформата.ru» хабар берди.

Маълум қилинишича, ўзбекистонлик ҳайдовчи аёл йўловчи машинасига ўтирганида унга ҳужум қилган ва таҳдид қилиб, телефонини тортиб олган. Жабрланувчи Санкт-Петербург телеканали ходими бўлиб чиққан.

«Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 2021 йил 3 ноябрь куни эрталаб Бела Кун кўчаси, 3-уй 13-хонадон яқинида ушбу жиноятни содир этишда гумон қилиниб, Марказий осиёлик 37 ёшли фуқарони қўлга олди», дейилади Россия ИИВнинг Санкт-Петербург бўйича Бош бошқармаси матбуот хизмати хабарида.

Хабарга кўра, ҳужум қилган шахсдан ўғирланган буюмлар олиб қўйилган. Унга нисбатан «Ўғрилик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Ушбу моддага кўра, ҳуқуқбузар 10 минг рублгача жарима ва етти йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Қайд этилишича, шифокорлар жабрланувчига мия чайқалиши ташхисини қўйган. Айбланувчи келтирган зарар миқдори 25 минг рублга баҳоланмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда журналистни уриб, телефонини ўғирлаган ўзбекистонлик эркак қўлга олинди