22:55 / 06.11.2021
3 426

Афғонистоннинг сўнгги яҳудийси Исроилга қайтиш учун 10 млн доллар талаб қилмоқда

Афғонистоннинг сўнгги яҳудийси Исроилга қайтиш учун 10 млн доллар талаб қилмоқда
Ўтган ой «Толибон» ҳукуматидан қочган Афғонистоннинг сўнгги яҳудийси Зебулон Симентов Исроилга учиши учун қишки пальто ва 10 миллион доллар пул берилишини талаб қилмоқда.

Симентов америкалик тадбиркор Моти Кахананинг ёрдами билан қўриқлаш хизмати ходимлари кузатувида мамлакатни тарк этган эди. Бироқ у Исроилга бормаган, ҳозирда Истанбулдаги меҳмонхоналарнинг бирида эканлиги айтилмоқда.

Зебулон Симентов Исроилга қайтишидан аввал тўлаши керак бўлган қарзлари борлигини айтиб, 10 миллион доллар берилишини сўраган.

Истанбулдаги яҳудий жамоатининг раиси Менди Хитрик эса улар одамларнинг қарзини қоплаш билан шуғулланмаслигини, аксинча, одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилишларини айтган.

Америкалик тадбиркор Моти Кахана ҳозирда Симентовнинг Исроилга қайтиши учун махсус рейс ташкиллашни таклиф қилган. Дастлаб бунга рози бўлган яҳудий энди Исроилга эмас, АҚШга кетишни хоҳламоқда. Бироқ Кахана АҚШга виза тайёрлаш учун икки йилгача вақт кетиши сабабли бу жараён тез кунларда ҳал бўлмаслигини таъкидлаган.

«Мен энага эмасман», деди Моти жавобан. «Мен Истанбулда Зебулонни номаълум муддатга молиялаш ва қўллаб-қувватлашда давом эта олмайман ва мен уни Кобулга қайтармаслигимни ҳам айтдим», — дея қўшимча қилган у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистоннинг сўнгги яҳудийси Исроилга қайтиш учун 10 млн доллар талаб қилмоқда