
Британия оммавий ахборот воситалари мамлакат соғлиқни сақлаш миллий хизмати рентгенолог мутахассислар етишмаётгани сабабли рентген суратларини ўқиш ва таҳлил қилиш учун хорижга юбораётганидан хабар топди. ОАВда таъкидланишича, Британияда ушбу ҳолат сабабли рентген, компьютер томографияси ва МРТ суратларининг 14 фоизи Австралия ва Янги Зеландияга юборилмоқда. 6 йил аввал хорижга таҳлил учун юборилган рентген суратлари 5 фоизнигина ташкил қилган.
Қироллик радиология коллежи (RCR) маълумотларига кўра, ҳозирда Британияда 1939 нафар радиолог шифокор етишмаяпти, ушбу мутахассислар тақчиллиги 33 фоизни ташкил қилмоқда. Мутахассислар ҳукумат шифокорлар тақчиллигига барҳам бермаса, унда бунга беморлар ўз чўнтагидан ҳақ тўлашига тўғри келишидан огоҳлантиришмоқда.
Таъкидланишича, Европанинг бошқа давлатларига нисбатан Британияда рентгенолог шифокорлар тақчиллиги анча юқори даражада бўлиб, мамлакатнинг 100 минг аҳолисига бор-йўғи 9 нафар рентгенолог тўғри келади. Европада бу кўрсаткич ўртача 12 нафар мутахассисни ташкил қилади. Бу борада қитъа давлатлари ичида Греция етакчи бўлиб, ушбу мамлакатда 100 минг аҳолига 31 нафар радиолог шифокор тўғри келади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар