Tesla асосчиси Илон Маск Twitter фойдаланувчиларидан корхонанинг 10 фоизини сотиш керакми, деган сўровномадан сўнг Амазон эгаси Жефф Безос ажрашганида йўқотганидан кўра кўпроқ пул йўқотди. Бу ҳақда Bloomberg маълум қилмоқда.
Агентлик ҳисоб-китобларига кўра, Маск Tesla акциялари нархи тушиб кетиши оқибатида, икки кун ичида тахминан 50 миллиард доллар йўқотган. Жефф рафиқаси Маккензи билан ажрашганидан кейин 36 миллиард доллар йўқотганди.
Bloomberg таъкидлашича, Маск дунёдаги энг бой одам бўлиб қолган, бироқ у билан Безос ўртасидаги фарқ 83 миллиард долларгача қисқарган.
Tesla акцияларини сотиш бўйича сўров душанба куни якунланган. Кўпчилик (57,9 фоиз) компания таъсисчисига тегишли акцияларнинг ўндан бир қисмини сотиш учун овоз берган.
Овоз беришда жами 3 519 252 фойдаланувчи иштирок этган, сўровнома ўрин олган твитга 115 минг лайк, 36,5 минг репост ва 48,8 минг изоҳ билдирилган.
Маск одамлар айтгани каби йўл тутишини билдириб, ўз компанияларида маош олмаслигини ва унинг учун акцияларни сотиш солиқ тўлашнинг ягона йўли эканини таъкидлаган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»