14:10 / 10.11.2021
1 969

АҚШда сунъий гўшт ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги илк завод очилди

АҚШда сунъий гўшт ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги илк завод очилди
Upside Foods’нинг сунъий гўштидан тайёрланган бургер
Калифорнияда сунъий гўшт ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги илк завод очилди. У Американинг Upside Foods компанияси томонидан қурилган бўлиб, майдони 4 923 кв.м.дан иборат бинода жойлашган.

Ичкарида ҳақиқий ҳайвон гўштидан олинган кичик бўлаклардан мол, парранда ва денгиз маҳсулотларининг йирик гўшт бўлакларини етиштира оладиган қурилма мавжуд.

Бунда ҳеч бир тирик мавжудот озор чекмайди. “Пробиркада етиштирилган гўшт” таъми ва озуқавий хусусиятларига кўра табиий маҳсулотлардан қолишмайди. Компания вакиллари ишлаб чиқариш ҳажмини истаган одам оддий дўконлардан ҳам сунъий гўшт харид қилиш имкониятига бўладиган даражага олиб чиқишмоқчи.

Сунъий гўшт етиштириш бўйича илк завод
Food Business News нашри маълумотларига кўра, сунъий гўшт етиштирувчи завод Калифорниянинг Эмеривилл шаҳрида очилган. Бу кичик аҳоли яшаш пункти бўлиб, у ерда 2010 йилги ҳисоб-китоблар бўйича қарийб 10 минг киши яшайди. Завод Engineering, Production, and Innovation Center (EPIC) деб номланади. У маҳаллий аҳолини кўплаб ишчи ўринлари била таъминлай олмайди. Компания тўлиқ қувватда ишлаганида ҳам унга бор-йўғи 50 нафар ходим керак бўлади, холос. Улар гўшт ишлаб чиқариш, қурилмани техник қўллаб-қувватлаш, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини синчковлик билан текшириш билан шуғулланади. Сифатни таъминлаш хизмати ишчилари учун офис хоналари ажратилган.

Upside Foods заводи ходими қурилмаларни кўздан кечирмоқда
Сунъий гўшт қандай ишлаб чиқарилади?
Завод ичкарисида Upside Foods буюртмасига кўра махсус ишланган қурилма ўрнатилган. Гап жониворлардан олинган ҳужайралар озуқавий муҳитда кўпаядиган биореакторлар ҳақида кетмоқда. Бироқ ҳужайралар нафақат миқдор жиҳатидан кўпайиши, балки уларни гўштнинг маълум бир тузилишига кўра йиғилиши ҳам керак. Компания бунга қандай йўл билан эришаётгани номаълум.

Upside Foods заводи ичидаги қурилмалар
Мавжуд қурилма ёрдамида компания йилига 22 тонна сунъий гўшт ишлаб чиқаришни режалаштиряпти. Барча жараёнлар йўлга қўйилгач, бу кўрсаткич 181 тоннагача ортиши керак. Upside Foods асосичи Ума Валетининг сўзларига кўра, 2015 йилда улар дунёдаги ягона сунъий гўшт ишлаб чиқарувчилар эди. Ўша вақтда жамият маҳсулотнинг янги турига шубҳа билан қараган бўлса, бугунги кунда дунё ўзгарди.

Upside Foods раҳбари Уми Валети
Ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳақида гапирганимизда бу бор-йўғи орзу эди. Бугун эса орзу ҳақиқатга айланяпти. Майда хужайралардан тўлақонли заводни очишгача бўлган йўл ақл бовар қилмас даражада бўлмас эди, биз эса эндигина бошлаяпмиз”, - дея бўлишди тадбиркор.

Сунъий гўшт ўз хусусиятлари билан ҳақиқийсидан ёмон кўринмайди
Шунингдек, компания раҳбарининг билдиришича, қурилган завод сунъий гўштни яратиш технологиялари нақадар илғор тус олганини намойиш этади. Upside Foods ташкилоти бу соҳада етакчиликни сақлаб қолишда давом этяпти. Мазкур қадам эса истеъмолчилар оддий дўконлардан ҳам сунъий гўшт ҳарид қилиш имкониятига янада яқин эканликларини англатади.

Ушбу компания дунёда ягона сунъий гўшт ишлаб чиқарувчи эмас. Ундан ташқари, Impossible Foods ва Beyond Meat компаниялари ҳам мавжуд бўлиб, улар ҳам ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажмини оширишга ҳаракат қилишмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда сунъий гўшт ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги илк завод очилди