Фото: AFP
Афғонистон шарқидаги Лағмон вилоятида қуролланган бир гуруҳ шахслар «Толибон» ҳаракатига қарши кураш бошлаганини эълон қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
10 ноябрь куни ижтимоий тармоқларнинг афғон сегментида эълон қилган Миллий қаршилик фронтини (МҚФ) қўллаб-қувватлаш борасидаги видеомурожаатда айтилишича, қуролли гуруҳ Аҳмад Масъуд бошчилигидаги МҚФга қўшилади.
«Мужоҳидлар ва ҳуқуқ ҳамда озодлик курашчилари мамлакатда адолатни таъминлаш ва босқинларга якун ясаш мақсадида Лағмон вилоятида партизанлик ҳаракатлари ва жангларни бошлади», — дейилади мурожаатда.
Аввалроқ Кобулдаги қуролли гуруҳ Миллий қаршилик фронтини қўллаб-қувватлашини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, «Толибон» ҳаракати АҚШ ва НАТО қўшинлари Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши фонида мамлакатнинг деярли барча вилоятларини жангсиз эгаллаб олди. 15 август куни мамлакат пойтахти Кобулни жангсиз қўлга киритган, президент Ашраф Ғани ва унинг кабинети аъзолари қочиб кетган.
Шундан сўнг, икки ҳафтадан ортиқ вақт давомида толиблар таслим бўлмаган ягона вилояти — Панжшерни қўлга киритиш учун жанглар олиб борди. 6 сентябрь куни «Толибон» водий эгалланганини эълон қилди. Бироқ Миллий қаршилик фронти вакиллари толиблар Покистон авиацияси ёрдамида Панжшердаги асосий дарани эгаллаганини, вилоятнинг қолган 23 дараси фронт назорати остида эканини маълум қилди. Фронтнинг маълумотларига кўра, Панжшер билан бир вақтда улар томонидан Боғлон вилоятидаги Андараб водийсида ҳам толибларга қарши қуролли қаршилик кўрсатилган. Бундан олдин Парвон, Каписа, Балх, Тохар ва Бадахшон вилоятларидаги қуролли гуруҳлар ҳам ўзининг МҚФга қўшилгани эълон қилганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»