Фото: Видеодан кадр
Афғонистонда ишсиз қолган айрим журналистлар эндиликда Кобул кўчаларида мева сотишга мажбур бўлмоқда, деб ёзади ТОLО News.
«Иш йўқлиги сабабли баъзи журналистлар Кобул кўчаларида чакана сотувчи сифатида мева сотишга мажбур», — дейилади ТОLО News хабарида.
Жумладан, 15 йил давомида турли оммавий ахборот воситаларида ишлаган Ҳабиб Юсуфийнинг айтишича, қашшоқлик ва ишсизлик туфайли у ҳозир Афғонистон пойтахти кўчаларида мева-чева сотиб, оиласини боқиш билан банд.
Аввалроқ Афғонистонда «Толибон» ҳаракати ҳокимиятни қўлга киритганидан бери журналистларга нисбатан 30 дан ортиқ зўравонлик ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берилганди. Унга кўра, 90 фоиз ҳолларда журналистлар «Толибон» тазйиқига учраган.
15 август куни «Толибон» Афғонистонни эгаллаб олгач, матбуот ва аёллар учун ўз шартларини эълон қилди. Унга кўра, «Толибон» ҳукмронлиги даврида журналистлар ҳодисаларни танқид қилиши мумкин бўлади. Шу билан бирга, БМТ августда Афғонистоннинг «Толибон» томонидан эгаллаб олинган ҳудудларида аёллар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистларнинг оммавий ўлдирилиши ҳолатлари ҳақида маълум қилганди.
Август охирида афғонистонлик журналистлар БМТга мактуб йўллаб уларнинг хавфсизлигини таъминлашга чақирганди. Шунингдек, ТОLО ахборот тармоғининг бошловчиси, «Толибон»нинг юқори мартабали вакилидан интервью олган афғонистонлик журналист аёл Бехешта Аргханд «Толибон»дан қўрқиб, мамлакатдан қочиб кетганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин