10:47 / 11.11.2021
2 324

Афғонистонда ижтимоий ислоҳотлар билан ҳарбий трибунал шуғулланади

Афғонистонда ижтимоий ислоҳотлар билан ҳарбий трибунал шуғулланади
Фото: «News.day.az»
Толиблар Афғонистонда «шариатга амал қилинишини таъминлаш», «диний қоидаларни бажариш» ва «ижтимоий ислоҳотлар» билан шуғулланувчи ҳарбий трибунални тузди. Бу ҳақда «Толибон» вакилининг ўринбосари Имонулла Саманганига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

«Толибон» етакчиси Ҳайбатулла Оҳунзода трибуналга раис ва икки нафар судья тайинланган.

«Ҳарбий трибунал эшитиш, қайта кўриб чиқиш ва шариат ҳукмлари асосида хавфсизликнинг уч органи — Олий етакчи томонидан тасдиқланадиган Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари ва Разведка бош бошқармаси аъзолари ҳамда мансабдорларига нисбатан ҳукм чиқариш ҳуқуқига эга», — дейди Самангани.

Аввалроқ ҳаракат раҳбари Ҳайбатулла Оҳунзода «Толибон» муваққат ҳукумати шариат қонунларини қўллаб-қувватлаши, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиши ва хорижий сармоялар учун имконият яратишини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 7 сентябрь куни «Толибон» ҳаракати Афғонистон ҳукуматининг янги таркибини эълон қилди. Забиҳулла Мужоҳид Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари рўйхатини оммага тақдим қилган, унинг ўзи ҳукуматда маданият ва ахборот вазири лавозимини эгаллади.

Қайд этилишича, Муҳаммад Ҳасан Оҳунд «Толибон» тузган янги ҳукуматнинг раҳбари бўлади. Оҳунд «Толибон» етакчиларининг раҳбари ҳисобланарди ва аввалги АҚШ ҳомийлигидаги ҳукумат қўшинига қарши урушда гуруҳни бошқарган. Қандаҳорлик етакчи «Толибон» асосчиларидан бири ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистонда ижтимоий ислоҳотлар билан ҳарбий трибунал шуғулланади