22:44 / 11.11.2021
2 814

Зеленскийнинг рейтинги рекорд даражада пасайди

Зеленскийнинг рейтинги рекорд даражада пасайди
Фото: president.gov.ua
Украина президенти Владимир Зеленский рейтинги президент лавозимини эгаллагандан бери энг паст даражага тушиб кетди. Бундан “Рейтинг” социологик гуруҳи ўтказган сўровнома натижалари дарак бермоқда.

Таҳлилчилар фуқаролардан навбатдаги сайловларда кимга овоз беришлари ҳақида сўрашган. Аниқланишича, респондентларнинг 21,8 фоизи Зеленскийга, 14,5 фоизи собиқ президент Пётр Порошенкога, 11 фоизи эса бош вазир ўринбосари Юрий Бойкога ўз овозини беришга тайёрлигини билдирган.

Президент офиси фаолиятидан 22 фоиз фуқаро қониқиш билдирган, 72 фоизи эса билдирмаган”, деб айтилган тадқиқотда.
Сўровнома 4-9 ноябрда ўтказилган ва унда 5 минг украиналик иштирок этган.

Ноябр бошида ўтказилган бошқа сўровнома ҳам Зеленскийнинг рейтинги 28 фоизгача тушиб кетганини кўрсатган.

Зеленский Украина президенти лавозимини 2019 йил 20 майда эгаллаган. 2021 йил май ойида Украина сайловчилари қўмитаси Зеленский 2 йиллик фаолияти давомида сайловолди ваъдаларининг 25 фоизинигина бажарганини ҳисоблаб чиққан. Таъкидланишича, Украина президенти Донбассдаги ихтилофга барҳам бера олмаган, “босиб олинган ҳудудлар”ни қайтара олмаган ва пенсия таъминотини ошира олмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленскийнинг рейтинги рекорд даражада пасайди